Ҳарбий тадбирлар

Денов тумани ёшлари учун «Очиқ эшиклар» куни бўлиб ўтди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи тасарруфидаги Хайрабод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда ҳамда ҳарбий шаҳарчада жойлашган мактабгача таълим муассасасида «Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи халқимиз фахри» шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Ушбу тадбирларда Денов туманидаги маҳаллаларида истиқомад қилаётган ёшлар ҳамда мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган жажжи болажонлар иштирок этди.

Ўтказилган тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ўсиб келаётган ёш авлоднинг кўнглида Ватан туйғусини янада кучайтириш, ҳақиқий ватанпарвар бўлиб улғайишида ҳисса қўшишдир.

Тадбир давомида фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда оркестр куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Акбар АҲМEДОВ, III даражали сержант Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan