ХАБАРЛАР

Қорабоғдан аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлаклар яратилди

(Тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги хавфли ҳудуддан аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлаклар ва қабул пунктлари яратилди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“Хавфли ҳудуддан аҳолини эвакуация қилишни таъминлаш мақсадида Лочин йўли ва бошқа йўналишларда гуманитар йўлаклар ва қабул пунктлари ташкил этилди”, дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, Озарбайжон Мудофаа вазири Зокир Ҳасанов туркиялик мавқедоши Яшар Гулерни Қорабоғда олиб борилаётган аксилтеррор чоралари ҳақида хабардор қилган. 

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон томонидан республика кучларининг Агдамдаги позициялари артиллериядан ўққа тутилганини ҳам маълум қилган.

“Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудидаги Арманистон Қуролли Кучларининг бўлинмалари Озарбайжон армиясининг Ағдам йўналишида жойлашган позицияларига артиллериядан ўқ узмоқда”, дейилади хабарда.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари бу йўналишда жавоб чораларини кўряпти.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan