Ҳарбий тадбирлар

Жанубда ҳарбий хизматчининг ота-онаси эътироф этилди

Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округ миқёсида ўтказилган «Энг яхши китобхон ҳарбий оила» кўрик танловида фахрли биринчи ўринни алоқачи батальони ҳарбий хизматчиси I даражали сержант Ҳошимжон Абдумўминовлар оиласи эгаллаган эди. Ҳарбий қисм жамоаси унинг оила аъзоларини табриклаш учун  Ҳошимжон Абдумўминов туғилиб ўсган хонадонига ташриф  буюришди.

Ташриф давомида ҳарбий хизматчилар қисм қўмондонлиги томонидан тайёрланган ташаккурнома ҳамда эсдалик совғани Ҳошимжон Абдумўминовнинг ота-онаси Давлатгелди отага ва Қурбонгул аяга топширдилар

Шундан сўнг ҳарбий хизматчилар Давлатгелди ота ҳамда Қурбонгул аяларни суҳбатга таклиф қилишиб фарзанд тарбияси борасида суҳбатлашдилар, ушбу оила аъзоларининг барчаси бадиий адабиётга қизиқишлари жуда юқори эканликларини, оилада улғайган беш фарзанднинг ҳаммаси юрт  учун керакли турли жабҳаларда хизмат қилаётганлиги яъни уч ўғил ҳарбий хизматчи ва икки қизнинг халқ таълими соҳасида ўқитувчи эканликларини айтиб ўтишди.

Абдумўминовлар оиласининг шахсий кутубхонаси ҳам бор экан, у ердаги бадиий ва илмий китоблар киши эътиборини тортмай қолмайди.

Ҳар бир фарзанднинг ютуқлари ортида уларнинг ота-оналари туриши, шу боис  ҳар бир фарзанд ота-онасини ҳар  қанча эъзозлаб, уларга ҳурмат кўрсатса арзийди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan