Ҳарбий тадбирлар

Термизда навбатдаги ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Термиз шахрида жойлашган Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир”, шиори остида ҳарбий Ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.

Ушбу фестивалда Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Сурхондарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси Термиз ва Хайраобод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ўқитувчи ва талабалари, фахрийлар ҳамда ҳарбий пенсионерлар иштирок этишди.


Дастлаб ҳарбий оркестр садолари остида ҳарбий ватанпарварлик карвони Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ҳудудига кириб келди ва тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олганлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилиши ҳамда армиямизнинг бугунги салоҳияти ҳақида сўз юритишди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси вакиллари томонидан талабаларга академиянинг тарихи, фаолияти ҳамда унда яратилган имкониятлар ва талабаларга бериладиган имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.    

Тадбирнинг байрамона руҳда ўтган амалий қисмида талабаларга ҳарбийлар ва талабалар томонидан тайёрланган консерт дастурлари ва саҳна чиқишлари ҳамда қурол яроқлар кўргазмаси намойиш этилди ва шундан сўнг тадбирда фаол иштирок этган бир гурух талабалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирдан сўнг йиғилиш ташкил этилиб унда  Ҳарбий тиббий академиясидан ташриф буюрган  маъсул ходимлар билан филиалнинг 5-курс талабалари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига ҳужжат топшириш, ўқиш тартиби, Бакалаврият, Ҳарбий интернатура, Клиник ординатура, Магистратура, Докторантура таълим йўналишлари ва мутахассисликлари борасида фикр юритилди. Академияда ўқиш истагида бўлган талабаларга маʻлумотлар берилди.

Ташкил этилган тадбир талабалар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қудратини тўла қонли англаш, у билан фахрланиш ҳамда юксак ватанпарварлик ҳиссини уйғотиши билан аҳамиятли бўлди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan