Ҳарбий тадбирлар

Ўқувчилар ҳарбийлар ҳаёти билан танишди

Термиз шаҳридаги 10-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқувчилари учун Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирига экскурция ташкил этилди.

Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга бўлган садоқатни янада кучайтириш, халқ ва армия ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни”да болажонлар маълум муддат ўзларини ҳарбий акаларидек ҳис этишди.

Шу куни ҳарбий қисм саф майдонида ҳарбий оркестр чиқишлари, мерганлар, алоқачилар ёш авлод вакилларига ўзларининг шарафли бурчлари ҳақида сўзлаб беришди. Ватан посбонларига ҳавас билан қараган болажонлар эса уларнинг ҳар бир ҳаракатини катта қизиқиш билан кузатдилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan