Ҳарбий тадбирлар

Ўзбекистон ҳарбийлари Кореяда ўтказилган халқаро мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди

Мамлакатимиз Мудофаа вазирлиги жамоаси Корея Республикасида ўтказилган халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида иштирок этиб, энг юқори натижани кўрсатди.

Мазкур мусобақа давомида жанговар ҳаракатлар реалликка яқин бўлиши учун шаҳар ва тоғ ҳудудларида ташкил этилган амалий машғулотларда томонлар қарама-қарши куч сифатида жанг олиб борди. Унда асосан, дунёнинг етакчи давлатларидан сараланган жамоалар иштирок этди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси пухта ва самарали ташкиллаштирилган тайёргарлик натижасида мусобақа мобайнида жасурлик, ғалабага бўлган иштиёқ, юксак даражадаги касбий ва руҳий тайёргарлик, шунингдек, шахсий таркибнинг жипслигини намоён этди.

НАТО стандартларига асосланган ушбу мусобақанинг 12 та «жанги»да ўзбекистонлик ҳарбийлар 10 та ғалаба билан биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса АҚШ ҳамда Корея Республикаси жамоаларига насиб этди — тўрттадан ғалаба.


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan