СПОРТ

Прокуратура ходими Грузияда универсал кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Жасурбек Долимов 2 карра жаҳон чемпиони бўлган украиналик Антон Чабанни 1 раунддаёқ мағлубиятга учратди.

Бош прокуратураЖорий йилнинг 26-30 октябрь кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида «UNIFIGHT» спорт тури бўйича катталар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Фарғона шаҳар прокурорининг ўринбосари Жасурбек Долимов иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура Ахборот хизмати.

Жасурбек Долимов финалда профессионал жангларда азалий рақиби, 2 карра жаҳон чемпиони украиналик Антон Чабанга қарши жанг олиб бориб, 1 раунднинг ўзида бўғиш усулида ғалаба қозонди.

Ушбу мусобақада 28 дан ортиқ давлатдан 450 нафарга яқин спортчилар иштирок этган.Эслатиб ўтамиз, Жасурбек Долимов бундан аввалги Жахон чемпионатларида 2 маротаба бронза медали совриндори бўлган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan