БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига кўра, кеча, 29 октябрь куни Миср билан чегарадаги Рафаҳ чегара пунктидан ўтган 33 машина Ғазо сектори аҳолисига озиқ-овқат, сув ва дори-дармон олиб келган. 21 октябр куни етказиб бериш қайта бошланганидан бери Рафаҳ орқали Ғазога жами 117 юк машинаси ўтди.

Бу, БМТнинг таъкидлашича, жуда оз. Ғазо зудлик билан озиқ-овқат, дори-дармон ва касалхоналар учун ёқилғига жуда муҳтож.
АФП агентлиги, исмини ошкор этмаган АҚШ вакилига кўра, Ғазога ва Миср томонидан юкларнинг ўтишини назорат қилаётган Исроил ҳар куни у ердан 100 юк машинаси гуманитар ёрдам олиб ўтишга ваъда берган. Бу, Ғазо сектори аҳолисининг энг минимал эҳтиёжларини қондиради.