ЖАМИЯТ

Сурхондарё вилоятида 24 мингдан ортиқ кадастр паспорти шакллантирилган

Кадастр паспорти — кўчмас мулк объекти тўғрисидаги умумий маълумотларни ва объектнинг кадастр рақамини ўз ичига олган электрон ҳужжатдир.

Сурхондарё вилоятида 24 мингдан ортиқ кадастр паспорти шакллантирилган. Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармасининг ҳудудий филиалларига кадастр паспортини шакллантириш бўйича жами 35 035 та мурожаат келиб тушган.

Шундан:

  •    24 018 та мурожаат ижобий ҳал этилиб, кадастр паспортлари шакллантирилиб берилган; 
  •    9 115 та мурожаат Вазирлар Маҳкамасининг 535-сонли қарорида кўрсатилиб ўтилган камчиликлар билан мурожаат этилганлиги учун рад қилинган; 
  •    1 636 та мурожаат ўз вақтида тўлов қилинмаганлиги сабабли Давлат хизматлари марказлари орқали рад этилган; 
  •    138 та ариза тўлов жараёнида қолмоқда.

Келиб тушган аризалар сони бўйича юқори кўрсаткичлар қуйидаги туманларда қайд этилган:

  •    Термиз шаҳар – 6 284 та мурожаат;
  •    Денов тумани – 4 397 та мурожаат;
  •    Термиз тумани – 3 504 та мурожаат.

Кадастр паспортини шакллантириш бўйича:

  •    Термиз шаҳар –4 681 та;
  •    Денов тумани – 2 898 та;
  •    Сариосиё тумани – 2 134 та.

Бундан ташқари, мазкур йўналишнинг кўрсаткичлари 2022 йилга нисбатан таҳлил қилинганда, келиб тушган мурожаатлар сони 6 078 тага камайган (ўтган йили бу кўрсаткич 41 113 тани ташкил этган), шакллантирилган кадастр паспортлари эса 6 762 тага камайганлигини кўриш мумкин. (ўтган йилги кўрсаткич 30 780 та).  

Таҳлиллардан кўриш мумкинки, келиб тушган аризаларнинг деярли 26 фоизи Вазирлар Маҳкамасининг 535-сонли қарорида кўрсатилиб ўтилган камчиликлар асосида рад этилган.

Қандай ҳолатлар кадастр паспорти беришни рад этиш учун асос бўлади:

  • сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
  • кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;
  • ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;
  • ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги ҳолатлари.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan