ЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ҳарорат 5 даражагача пасайиб, баъзи жойларда қор ёғади — «Ўзгидромет»

«Ўзгидромет» жорий ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Маълум қилинишича, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида октябрь ойи учун қуруқ ва жуда илиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво 27-30 даражагача, жанубда 32 даражагача исийди. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, ҳаво ҳарорати 17-22 даража атрофида бўлади.

Эртага Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 17-22 даражагача пасаяди.

1 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик тўхтайди, ва бундай қуруқ об-ҳаво ҳафта охиригача сақланиб туради. 1-2 ноябрь кунлари кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқгача пасаяди, кундузи 1-2 ноябрда 17-22 даража бўлади, 3 ноябрда ҳарорат бироз кўтарилади ва 19-24 даражани ташкил этади.

Пойтахтда:бугун 30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 27-29 даража бўлади.

31 октябрда ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-19 даражагача пасаяди.

1-2 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечалари 5-8 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 17-20 даража илиқ атрофида бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan