ЖАМИЯТ

Сурхондарёда чакана савдо товар айланмаси 3 669,9 млрд сўмни ташкил этди

Сурхондарё вилоятида 2022- йилнинг январь-март ойлари ҳолатига кўра, чакана савдо товар айланмаси 3 669,9 млрд сўмни ташкил этди.

Сурхондарё вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, иқтисодиётнинг бу тармоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,7 фоизга ўсган.

Энг юқори улуш:
Денов тумани – 24,6 фоиз. 903,5 млрд сўмлик чакана савдо товар айланмасини амалга оширган.

Энг паст кўрсаткич:
Бандихон тумани – 1,1 фоиз. 40,2 млрд сўмлик чакана савдо товар айланмасини амалга оширган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan