Ҳарбий тадбирлар

Жанубда ҳарбий хизматчилар ўқувчилар учун синфни фойдаланишга топширди.

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик   фани Ўзбекистон Республикаси «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга мувофиқ киритилган бўлиб ҳарбий таълимни ўқитилишини мажбурий давлатшакли ҳисобланади ва ёшларни ЎР ҚК сафидаги хизматига тайёрлаш тизимининг муҳимқисмини ташкил этади.

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган 26-умумўрта таълим мактабига Жанубий оператив қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик самарадорлигини янада юқори марраларга олиб чиқиш ва ўқувчиларнинг ватанпарварлик тарбияси ва уларни ҳарбий касбларга йўналтиришмақсадида мактаб ўқувчи ёшлари учун ажартилган ўқув синфини Ватанпарварлик тарбияси бўйича кўргазмали тарғибот воситалари билан безатиб фойдаланишга топширишди.

Бундан буён ушбу синфда ўқувчилар учун Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанига тааллуқлиўқув адабиётлар, кўргазмали қуроллар вабуюмлар муаммо бўлмайди, қолверса ҳарбий хизматчилар ҳам ҳафтанинг ҳар жума куни ўқувчиларни Ватанпарварлик туйғусини шакллантириш мақсадида дарсларда иштирок этишиб ўқувчиларга “Жасорат” дарсларини олиб боришади дейди, Жанубий оператив қўмондонлиги маъсул офицери подполковник Икром Исмоилов

Машғулот учун қулай, санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган приборлар, ўқув кўргазмали қўлланма дарс жараёнида нафақат ўқув, балки тарбиявий масалаларни ечишга ёрдам беради.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan