Ўзбекистонда йил бошидан бери қанча кешбэк тўлангани маълум бўлди Август ойининг ўзида 80,9 млрд сўм кешбэк тўланган

Ўзбекистонда йил бошидан бери 1 168 591 нафар истеъмолчига 421,3 миллиард сўмдан ортиқ кешбэк тўлаб берилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Маълум бўлишича, август ойи учун 787 937 нафар истеъмолчига 80,9 миллиард сўм кешбэк тўланган. Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида январь-июль ойлари учун яна 2,7 миллиард сўм кешбэк тасдиқланган.
Маълумот учун, 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар банк карталарига харид суммасидан 1 фоиз кешбэк қайтарилмоқда. Бунинг учун истеъмолчилар харид чекининг QR-кодини «Солиқ» мобил иловасида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказиши лозим. Автомобиль, темир йўл ва авиачипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун олинган харид чеклари бундан мустасно.