Ҳарбий тадбирлар

Жанубда “Мустақиллик – энг улуғ ва энг азиз неъмат” мавзусида маданий-маърифий кеча бўлиб ўтди

Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги Термиз ва Ҳайраобод гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисмларда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Мустақиллик – энг улуғ ва энг азиз неъмат” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Сурхондарё вилоят минтақавий бўлими ва аъзолари; вилоят мудофаа ишлар бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар вилоят кенгаши Т.Болиеев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши бўлими бошлиғи Ш.Валиев, шаҳар маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи С.Абдунабиев, Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлиги вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Р.Ражапов ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши бош мутахассиси Б.Джумаев ҳамда ҳарбий қим ҳарбий хизматчилари ва вилоят МИБ ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказидан чақирилувчилар ва маҳаллий ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг тарихий аҳамияти тўғрисида фикр билдирдиришди.

-Дунёда икки юздан ортиқ давлат, минглаб халқ ва элатлар мавжуд. Улар орасида Ўзбекистон дея аталмиш гўзал ва бетакрор мамлакатнинг ўз ўрни ва нуфузи, ўзига хос тараққиёт йўли борлиги қалбимизга ифтихор бағишлайди,- дейди Жанубий оператив қўмондонлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи подполковник Нодир Холиқов.

Тадбир сўнгида Термиз гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестр жамоасининг ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари билан иштирокчилар қалбига хуш кайфият улашди.

Акбар АҲМЕДОВ, III даражали сержант Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan