ЖАМИЯТ

Юксак мукофотлар топширилди

Ўз иши фаолияти мобайнида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ воҳадошларимиз Президентимиз фармонига мувофиқ “Дўстлик” ордени ва “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланишди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимлигида мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Т.Боболов ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси маслаҳатчиси Зафарбек Аҳмедов орден ва кўкрак нишонларини ўз эгаларига топшириб, самимий қутлашди.

Ўз навбатида мукофот соҳиблари ҳам дил сўзларини билдиришди. Жумладан, республика рус маданий маркази вилоят бўлими аъзоси Елена Валькова шундай дейди:

—Ўзбекистон — бизнинг ягона Ватанимиз. Сабаби, миллати, элатидан қатъий назар ҳар бир киши бу серқуёш диёрда ўзаро аҳил-иноқ бўлиб яшайди. Шу билан бирга ўз қадрият ва анъаналаримизни тарғиб этиш учун кенг имкониятлар яратилган. Рости бу мукофот мени янада руҳлантирди. ўз бахтимни топган шу юрт ривожи ва тинчлиги учун астойдил меҳнат қиламан.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan