ЖАМИЯТ

Тўра Боболов Шеробод туманининг Хўжанқо қишлоғида бўлди

17 январь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Шеробод туманининг Ғуржак маҳалласи, Хўжанқо қишлоғида жойлашган болалар оромгоҳининг фойдаланилмай бўш турган эски бино ва иншоотлари ҳолати билан танишди.

Тоғли ва ғоят сўлим гўшада жойлашган ушбу оромгоҳни жорий йилда мукаммал таъмирлаб, замонавий тарзда жиҳозлаб, янгидан замонавий болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳамда таълим тизими ходимлари учун сиҳатгоҳга айлантириш кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими 54-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, ўқувчи ёшлар ва педогогик жамоа учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Қишлоқ фуқаролари билан учрашув чоғида уларнинг турли масалаларга оид мурожаатларини тинглаб, уларни қисқа муддатда ижобий ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилади.