СИЁСАТ

Сурхондарё вилояти прокурорлари секторларида ишлар жадал суръатларда

Сурхондарё вилояти прокурорлари секторларида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2017 йилдаги ПҚ–3182-сон ва 08.01.2019 йилдаги ПҚ–4102-сон қарорлари асосида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилояти туман ва шаҳар прокурорлари секторлари 202 та фуқаролар йиғини ҳудудидаги 118 734 та хонадонда яшовчи 700 030 нафар фуқаронинг турмуш тарзини, оилавий аҳволини, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар самарали ташкил этилмоқда.

2019 йилда ушбу аҳоли хонадонларига уйма-уй юриш давомида аниқланган 8 253 та муаммо бартараф этилган.

Хусусан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида прокурорлар секторлари ҳудудида истиқомат қилувчи 746 та кам таъминланган оилаларга 5 млрд 703 милн сўм имтиёзли кредит ажратилиишга амалий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг моддий аҳволи яхшиланишига эришилган.

Прокурорлар секторларида кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида дастур ишлаб чиқилиб, унга асосан кам таъминланган оила аҳволи ўрганилиб, ушбу оилаларни тадбиркорликка жалб этиш, ишга жойлаштириш, томорқа ер майдонларидан фойдаланишдаги муаммоларини бартараф этиш чоралари кўрилганлиги натижасида 1 618 та оила кам таъминланган оилалар рўйхатидан чиқишига эришилган.

Шунингдек, Термиз шаҳар “Нурафшон” кўчасида яшовчи фуқаро Қ.Қурбонов томонидан қилинган ичимлик суви таъминоти масаласидаги мурожжат ижобий ҳал қилиниб, мурожаат муаллифининг хонадонигача бўлган 95-100 метр масофадаги ичимлик суви қувурлари таъмирланиб, хонадонга ичимлик суви таъминоти йўлга қўйилишига амалий ёрдам кўрсатилган. Худди шундай, Қизириқ тумани “Бектепа” маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Абдураҳмоновнинг мурожаатига асосан унинг хонадонигача бўлган 40 метр масофадаги ичимлик суви тармоғини таъмирлаб беришга кўмаклашилган.

Шу билан бир қаторда, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган 1 259 та муаммо бартараф этилган.

Масалан, Бойсун тумани 2-сектор ҳудудидаги “Боғиболо” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи “Хонгаронсой” устида кўприк қурилишига ҳамда маҳаллада янги трансфарматор ўрнатилишига, “Бибиширин” маҳалласида 300 ўринли “Бойсун барака чеварлари” тикувчилик цехи ишга туширилишига ҳамда ушбу маҳалла ҳудудидаги қатор кўчалар йўлларининг шағалланишига амалий ёрдам кўрсатилган.

Денов туман 2-сектор ҳудудидаги “Юрчи” маҳалласида жойлашган сув минораси қайта таъмирланиб, 300 дан ортиқ аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга эришилган.

Музработ туман 2-сектор ҳудудидаги “Гулобод” МФЙнинг Тинчлик кўчасига 9 та электр сим ёғочлари ўрнатилишига ҳамда “Дехконобод” МФЙга кириш йўлидаги асосий кўприкнинг тамирланишига амалий ёрдам кўрсатилган.

Вилоятдаги прокурорлар секторларида Президент томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Узун туман 2-сектор ҳудудида ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот теҳнологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Узун туман Кенгаши билан ҳамкорликда  “Қарашиқ” ва “Янги йўл” МФЙ ҳудудлари оралиғида югуриш марафони ташкил этилиб, ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланган.

Шу билан бир қаторда, вилоятдаги прокурорлар секторларида ҳар бир ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳал этиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этишга қаратилган “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, уларнинг ижро юзасидан секторлар раҳбарларининг тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳисоботларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилган.

Бундай ижобий ишларни вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатиш мумкин.

Бир сўз билан айтганда ҳудудларни секторлар кесимида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг янги тизими ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Ҳудудларда прокурорлар секторлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш халқ прокуратурасини шакллантиришнинг муҳим омилларидан бири эканлигини тўлиқ англаб етди.