ДУНЁ

Яна бошланди: Сурияда жангарилар ҳужуми оқибатида қарийб 100 киши ҳалок бўлди

Жангарилар ҳужуми оқибатида 16 январдан бошлаб 47 нафар суриялик ҳарбийлар ва 51 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. Шунингдек, 77 нафар ҳарбийлар ва 116 нафар тинч аҳоли яраланди. «Дарё»нинг хабар беришича, бу ҳақда Сурияда урушаётган томонларни яраштириш Россия маркази раҳбари генерал Юрий Боренков маълум қилган.

                      Фото:  Сурия

Боренковнинг айтишича, жангарилар штатдаги ўқ-дорилар ва НАТО мамлакатлари қуролларидан фаол фойдаланишни бошлаган. Аввалроқ улар қўл меҳнатига асосланиб ишлаб чиқарилган  қуроллардан фойдаланган, дея қўшимча қилган у.

Шунингдек, Идлибдаги ҳукумат кучларига 16 марта ҳужум қилинганини маълум қилган. «Шу вақт ичида террорчи гуруҳлар тинч аҳоли пунктларига 253 марта ўқ узган. Вазиятнинг бундай кескинлашуви 2019 йил май ойидан бери кузатилмаган», — деб таъкидлаган Боренков.