СИЁСАТ

Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг тўртинчи учрашуви қандай ўтди?

Самарқандда Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва МДҲ Ижроия қўмитаси делегациялари иштирокида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг тор доирадаги мажлиси бўлиб ўтди.

➖Форум давомида томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият, ушбу мамлакатнинг амалдаги расмийлари томонидан жаҳон ҳамжамиятининг асосий талаблари – инклюзив ҳукумат яратиш, афғонистонлик аёлларнинг меҳнат ва таълим олиш имкониятини ҳамда миллий озчиликларнинг ҳуқуқларини таъминлаш каби асосий талабларнинг бажарилиши муҳокама қилинди
 
➖Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш ва мамлакат миллий иқтисодиётини тиклашга қаратилган биргаликдаги ҳаракатлар механизмини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. 
 
➖Халқаро терроризм, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва уларнинг контрабандасига қарши курашда Афғонистонга қўшни давлатларнинг чора-тадбирларини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди. 
 
➖Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақавий ўзаро боғлиқликнинг асосий омили сифатида Афғонистон салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш муҳимлиги қайд этилди. 
 
➖Афғонистон ҳудудида қўшни давлатлар иштирокида янги иш ўринлари яратиш, мамлакатнинг минтақавий иқтисодий жараёнларга янада фаол интеграциялашувга хизмат қилувчи инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканликларини билдирдилар. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan