ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда пенсия ёши ўзгарадими?

Жаҳон банки Ўзбекистонга узоқ муддатда пенсия ёшини оширишни тавсия қилгани тўғрисида хабар берилганди. Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётан ушбу маълумот юзасидан изоҳ берди.

Қайд этилишича, ҳозирда Пенсия жамғармасида бу бўйича ҳеч қандай таклиф ва лойиҳа кўриб чиқилмаяпти, шунингдек, ушбу масала кун тартибида эмас.

Жаҳон банки “Ўзбекистонда давлат харажатларини кўриб чиқиш: инсон капитали ва сув инфратузилмасига сарфланган маблағлар самарадорлигини ошириш” ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда кексалар сонининг кўпайиши пенсия тизимига босим ўтказаётгани, шунинг учун уни ислоҳ қилиш зарурати пайдо бўлаётгани қайд этилган.

“Ўзбекистон собиқ Совет Иттифоқидаги пенсия ёши энг паст республика бўлиб, унда аёллар 55 ёшдан, эркаклар 60 ёшдан пенсияга чиқади. 1990 йиллардаги ислоҳотлар даврида кўплаб мамлакатлар пенсия ёшини 2-3 йилга оширганди. 2000 йилларнинг иккинчи ўн йиллигида ўсишнинг иккинчи тўлқини бошланди, чунки мамлакатлар узоқ вақтдан бери кечиктирилган пенсия ёшидаги ислоҳотларни бошлаганди (Украина, Беларус, Россия)”, — дейилади ҳисоботда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan