ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қозон мактабида отишма содир этган Ильназ Галявиев умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Татаристон Олий суди Ильназ Галявиевни Қозондаги мактабда отишма содир этганликда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

«Галявиевга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўта махсус режимли ахлоқ тузатиш колониясида ўташ белгилансин», — деди судья.

Қозон шаҳридаги 175-сонли гимназиянинг собиқ ўқувчиси Галявиев 2021 йил 11 май куни отишма содир этган. Тўққиз киши ҳалок бўлди – етти ўқувчи ва икки ўқитувчи.

Иш бўйича 667 киши жабрланувчи сифатида тан олинган. Судда Галявиев ўз айбига иқрор бўлди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan