ХАБАРЛАР

Андижон ҳокими деб иддао қилинган «порно видео»ни тарқатганлар устидан прокуратурага арз қилинди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳақида беҳаё видео тарқатилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирган вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, ушбу видео тарқалиши ортидан, ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифаларда вилоят ҳокимининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда обрўсизлантирувчи ҳақоратомуз постлар эълон қилинган. 

«Шу сабабли инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситилишига олиб келувчи маълумотлар тарқатганлик ҳолати бўйича прокуратура органларига белгиланган тартибда шикоят аризаси юборилди.

Ҳозирда қонунга хилоф бундай маълумотлар тарқатган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонун доирасида чора кўриш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига кўра, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Ушбу олий қадриятни бузганлик учун қонунчиликда тегишли жавобгарлик белгиланган», – дейилади муносабатда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan