
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида йирик корхоналар томонидан 181 тонна шоколад ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 мартага ошган.
✅ Ўзбекистонда музейларда 2,2 миллионта экспонатлар мавжуд. Шундан 252,5 мингтаси суратлар.
✅ 2023 йил 1 январь ҳолатига, мамлакатимизда квартира (якка тартибдиги уй)лар сони 7,3 миллионтани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 2,2 % га ошган.
✅ 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига, Тошкент шаҳридаги мактабларда таълим бераётган ўқитувчилар сони 27 786 нафарни ташкил этган.
✅ 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизда 47 378 та оилавий корхоналар фаолият юритмоқда.
✅ 2023 йилнинг январь-февраль ойларида йирик корхоналар томонидан 81,2 минг дона электр иситгич ишлаб чиқарилган.
✅ 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига, Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида 9 998 та корхоналар фаолият юритмоқда. 2023 йилда 801 та янги корхона ташкил этилган.