ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАР

Адвокат киритган апелляция шикояти «Активист»нинг хоҳиши билан кўрмасдан қолдирилди

Ижтимоий тармоқларда дўконларда сотилаётган маҳсулотлар ҳақида танқидий чиқишлари учун  «Activist» блогерига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.  

Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур иш бўйича 2023 йил 14 апрель куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига ҳуқуқбузар Ҳ. Н. нинг адвокат С. Ишпулатов томонидан апелляция шикояти келиб тушган.  

Қайд этилишича, суд мажлиси 2023 йил 14 апрель соат 15:00 га тайинланган.

Ҳуқуқбузар Ҳ. Н. томонидан адвокатнинг шикоятини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги ариза келтирилганлиги сабабли, МЖтКнинг 324-4 ва 324-8-моддаларига асосан, апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириб, апелляция тартибида иш юритишни тугатиш ҳақида қарор чиқарилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan