ЎЗБЕКИСТОН

Термизда болалар майдончасидаги аттракцион жиҳозлар қаерга йўқолди?

Термиз шаҳри,  Дўстлик МФЙ, Тараққиёт кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг ёнида бундан беш олти йил аввал болалар майдончаси барпо этилган эди. Аввалига майдончада жажжи болалар учун турниклар, арғумчоқлар ва турли аттракцион жиҳозлар, ўриндиқлар ўрнатилиши барчани хушнуд қилган эди.

Уларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Майдончадаги жиҳозлар битта-битта олиб кетилди.

Ўриндиқларда аҳоли ўтириб симечка чаққани учун, атрофдаги темир панжара кимнингдур эҳтиёжи учун, арғумчоқларда болалар учиб хурсандчилик қилгани ва бир нечта жиҳозлар яна кимларгадир кераклиги ёки қўшни уйлар атрофига ўрнатиш учун олиб кетилди.
Натижада учта темир-терсакдан иборат болалар майдончаси бўшлиққа айланди-қолди.

Аҳоли эса бу майдончага мутасаддиларнинг эътибор қаратиб, қайта жиҳозланишидан умидвор бўлишмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan