ХАБАРЛАР

Япония Украинани тиклаш учун 106 млн доллар ажратмоқчи

Япония Вазирлар Маҳкамаси Украина ҳукуматига 106 миллион доллар миқдорида грант ўтказиш ниятида. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги манбаларига таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, Киев бу маблағларни мамлакатни қайта тиклаш бўйича икки томонлама конференциядан сўнг олади. Тадбир жорий йилнинг 19 февралига мўлжалланган.

Учрашув давомида, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг еттита устувор йўналиши кўриб чиқилиши режалаштирилган. Шунингдек,  Киев ва Токио ўртасидаги ҳудудларни миналардан тозалаш ва IT технологияларини ривожлантириш бўйича ўзаро келишувларга эришилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, томонлар ўртасидаги кейинги ҳамкорликни тартибга солувчи 10 дан ортиқ турли ҳужжатлар имзоланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan