ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида 2 нафар фуқоронинг хонадонида Қирғизизтон республикасига ўтувчи ноқонуний ерости йўлаги борлиги аниқланди

ДХХ ҳодимлари томонидан ўтказилган текширув ишлар давомида Андижон ва Наманган вилоят ҳодимлари томонидан жорий йилнинг 22-янавр куни ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги чет эл валюталарини ноқонуний равишда четга чиқариш билан ноқонуний шуғулланувчи Тарнс чегаравий жиноий гуруҳ фаолиятига нуқта қўйилиб, 1млн. 641минг 106 АҚШ долларини ноқонуний равишда четга олиб чиқиш режаси фош этилган эди.Тезкор тадбир давомида Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи гуруҳ азосининг яшаш манзили кўздан кечирилганда, унинг хонадонида эни 1 квадрат метр, чуқурлиги 12-12,5 метр атрофида, узунлиги эса 150 метр бўлган Қирғизистон республикасига олиб ўтувчи ноқонуний ерости йўли борлиги аниқланган.

Тўллиқ видеони кўриш:


Бундан ташқари мазкур туманнинг “Бирлик” маҳалласида жиноий гуруҳ аъзоларига тегишли фуқаронинг ҳовлисида эса эни 1 квадрат метр, чуқурлиги 10-12 метр, узунлиги 400-420 метр атрофидаги иккинчи ноқонуний ерости йўли бор эканлиги аниқланган.
Ушбу ноқонуний иш билан шуғулланувчи фуқароларга Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 6 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan