ЖАМИЯТ

Ипотека ва таълим кредитлари: президент қарори қабул қилинди

“Марказлашган манбалар ҳисобидан ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–199-сон, 08.04.2022 й.) қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги Ҳуқуқий ахборот канали.

Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги банкларга ажратадиган ипотека ва таълим кредитлари учун фоиз ставкалари 2022 йил якунига қадар, амалдаги фоизлар, яъни ипотека бўйича 13 %, таълим кредити бўйича 10 % миқдорида сақлаб қолинади.

Бунда, 10 %даги кредитлар кредит олувчига 14 %дан ажратилади.

Ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоизларни камайтириш Марказий банк асосий ставкаси 14 %дан пасайганда қўлланилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan