ДУНЁ

«Disney» UFCни сотиб олмоқчи

«Disney» UFCни сотиб олишни режалаштирмоқда. Битим 4,3 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин

АҚШнинг «Disney» компанияси UFC промоушенини сотиб олишга яқин турибди.

ESPN спорт телерадиокомпаниясининг аксарият қисмига эгалик қилувчи «Disney» бир неча йил давомида спорт мусобақаларини сотиб олиш бўйича иш олиб бораётган эди. Кўплаб манбаларнинг таъкидлашича, улар ниҳоят бу борада қадам ташлаган.

2018-йилда ESPN UFCга 5 йиллик шартнома учун 1,5 млрд доллар миқдорида пул тўлаган эди. UFC раҳбари Дана Уайт ўшанда шу келишув UFC қийматини 7 млрд долларга кўтарганини айтган эди. Эндиликда, ESPN +»Disney» муддати 2025-йилда тугайдиган шартнома бўйича UFC жангларини трансляция қилиш учун 150 млн долларлик шартнома имзолайди. Агар ESPN келишувни янгиласа, «Disney» 4,3 млрд доллардан кўпроқ пул ишлашига тўғри келади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan