ЖАМИЯТ

Наманганда тунги клубдаги қизларга «Ўткан кунлар» романи совға қилинди

Мингбулоқ туманидаги тунги клубда тўрт нафар қиз ва икки нафар вояга етмаган ёшлар қўлга олиниб туман ИИБга олиб келинди.2views0repliesУлашинг0

Мингбулоқ туман ҳокимлигиКуни кеча Мингбулоқ туманидаги тунги клубда Ойбек маҳалласининг инспектори Мелиев Ойбек томонидан 4 нафар «шўх» қизлар ва 2 нафар вояга етмаган ёшлар қўлга олингани ва уларнинг шахсига ойдинлик киритиш мақсадида туман ИИБга олиб келиниб бармоқ излари олингани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқга сиздирилди.

«Бугун, Маънавият ва маърифат маркази Мингбулоқ туман бўлими томонидан ушбу қизлар билан самимий суҳбат ташкил этилди.Суҳбатда қизларнинг ҳатти-ҳаракати маънавиятга тўғри келмаслиги, бугунги кунда хотин-қизларга кенг имкониятлар яратилгани ҳақида тушунчалар берилди.Шундан сўнг уларга Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи совға қилинди. Романдаги Кумуш образига ҳос ҳусусиятлар санаб ўтилди«, — дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan