ЖАМИЯТ

Магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга  қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

Республика олий таълим муассасаларининг илмий-педагог ҳамда ҳудудларнинг тиббиёт соҳаси бўйича кадрларга бўлган юқори эҳтиёжини қондириш мақсадида 2020/2021 ўқув йилида магистратура бўйича давлат буюртмаси параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари олий таълим муассасалари ва магистратура мутахассисликлари кесимида тасдиқланди.

Бунда, вужудга келган коронавирус пандемияси шароитида айрим тиббиёт соҳаларининг юқори малакали мутахассисларга бўлган ўткир эҳтиёжини қондириш мақсадида, шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасаларининг бир қатор магистратура мутахассисликлари бўйича давлат гранти асосида белгиланган қабул кўрсаткичлари доирасида танлов паст бўлгани (ёки ушбу мутахассисликларга умуман ариза тушмаганлиги) сабабли, ушбу қабул кўрсаткичлари ҳисобидан тиббиёт олий таълим муассасаларида республика ҳудудлари учун малакали мутахассисларни тайёрлаш учун “5А510132-Тиббий радиология” магистратура мутахассислиги бўйича мақсадли қабул параметрлари белгиланди.

Магистратура бўйича мақсадли қабул параметрлари тасдиқланганлиги муносабати билан, магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентларга мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта тахрирлашга ҳамда “5А510132-Тиббий радиология” магистратура мутахассислиги бўйича абитуриентларга мақсадли қабул учун онлайн рўйхатдан ўтишга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур жараённи сифатли амалга ошириш учун барча ташкилий чоралар амалга оширилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan