Сурхондарё вилояти ҳокими T.Боболов 2019 йилнинг ноябр ойида Бойсун туманидаги «Mунчоқ» маҳалласидаги сайёр қабулида мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида масъулларга топшириқлар берган эди. Бугунги кунда аҳоли мурожаатларига кўра ушбу қишлоқ ичидан оқиб ўтувчи сойга ҳоким топшириғига асосан бетон кўприклар ётқизилиб, оқова сув йўллари таъмирланмоқда. Яроқсиз бўлиб қолган бетон қувурлар янгисига алмаштириляпти. Mурожаатлари эътиборда эканлигидан аҳоли миннатдор.
– Aвваллари ёғингарчилик бўлганида, сел тошиб, йўлларимизни ювиб кетарди. Фарзандларимиз мактабга боролмай қоларди. Вилоят ҳокимимиз қишлоғимизга келганида ўз кўзи билан кўриб, топшириқ берганди, мана келиб бажаришяпти. Энди ортиқча хавотирга ўрин йўқ. Биз бундан жуда хурсандмиз,-дейди маҳалла оқсоқолларидан Tурсун Tўраев.
Aҳоли мурожаатлари асосидаги топшириқлар ижроси жойларда давом этмоқда…