ЖАМИЯТ

Сурхондарё вилояти отинойиларига илк марта гувоҳномалар топширилди

Tермиз шаҳридаги «Ёшлар» марказида бўлиб ўтган тантанали маросимда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита вакили ҳамда бошқа мутасаддилар, шунингдек вилоятда фаолият олиб бораётган отинойилар иштирок этишди. Mаълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, отинойиликка номзодлар дастлаб Имом Tермизий халқаро илмий-тадқиқот марказида малака ошириш ўқув- семинарларида таҳсил олдилар. Шундан сўнг махсус ҳайъатга малака имтиҳонларини топширдилар. Бугун эса якуний имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган отинойиларга илк марта гувоҳномалар топширилди.

Tантанали равишда бўлиб ўтган тадбир сўнггида гувоҳнома олган отинойиларга келгуси фаолиятда муваффақиятлар тиланди, хайрли дуолар қилинди.

 

Муаллиф Сарвар Тўлибоев