ЖАМИЯТ ИЛМ-ФАН

Бандихон туманида математика ва информатика фанидан вилоят ўқув-семинари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17 февраль куни Бандихон туманидаги 1-сонли мактабда “Математика ва информатика фанини ўқитишда замонавий ёндошувлар” мавзусида вилоят ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарда тумандаги 10-нафар тажрибали математика ва информатика фани ўқитувчилари томонидан турли мавзуларда маҳорат дарслари ташкил этилиб, алоҳида шуъбаларда таҳлил қилинди.

Шунингдек, мактабда 5 та муҳим ташаббус бўйича ташкил этилган тўгараклар фаолияти ҳамда бу борада йўлга қуйилган ишларни акс эттирувчи кўргазмали чиқишлар семинар иштирокчиларида катта таъсурот қолдирди.

Семинар иштирокчилари томонидан мазкур мактабда ташкил этилган вариатив ўқув синфлари фаолияти билан танишиб, бу борада қилинган ишлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди ва керакли тавсиялар билан ўртоқлашилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки тумандаги умумтаълим мактабларининг математика фани ўқитувчилари ўзининг билим салоҳияти билан вилоятда ўз нуфузи ва мавқейига эга бўлиб, ушбу фан йўналишида билимдон ва зукко ўқувчиларни тарбиялаб келишмоқда.

Семинар якунига кўра 10 нафар ўқитувчилари томонидан ўтилган маҳорат дарсларининг 8 таси “Намунали” деб топилиб, ушбу ўқитувчиларнинг ишларини вилоят миқёсида оммалаштиришга тавсия қилинди.