Фойдали

Архивлар ва идоравий архивлар томонидан қайси хизматлар бепул амалга оширилади?

– Архив ҳужжатларидан фойдаланиш ва ўқув залида фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш;
– Ижтимоий-ҳуқуқий сўровларни бажариш, хусусан, 10 йиллик муддат учун меҳнат фаолияти ва иш ҳақини тасдиқлаш тўғрисидаги, юридик шахсни қайта номлаш тўғрисидаги, ўқув муассасаларида ўқиганликни тасдиқлаш тўғрисидаги, мукофотланганлик тўғрисидаги архив маълумотномаларини бериш;
– Архив маълумотномаларини ва архив ҳужжатининг кўчирма нусхаларини қоғозда ва электрон шаклда давлат органларига тақдим этиш;
– Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мурожаатига кўра архив ҳужжатларини вақтинча фойдаланиш учун 3 ой муддатгача тақдим этиш;
– Архивларнинг жамлаш манбаларидан Миллий архив таркибига киритилган, идоравий сақлов муддати тугаган ҳужжатларни тартибга келтирилган ҳолда доимий сақлаш учун қабул қилиб олиш.

Ҳуқуқий ахборот хизмати