ЖАМИЯТ

Тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида 526 нафар қарздор жисмоний шахслар қидириб топилган

Термиз шаҳридаги “Матбуот уйи”да матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган мазкур матбуот анжуманига вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.

Мазкур матбуот анжуманида Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар, соҳадаги янгиликлар, шунингдек жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида мутасаддилар йиғилганларга маълумот берди.

Таъкидланишича, 2019 йил мобайнида давлат ижрочилари томонидан тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида 526 нафар қарздор жисмоний шахслар қидириб топилган.

Анжуманда қарздор жисмоний шахсларнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш ва уларни бекор қилиш борасида ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Матбуот анжуманида Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳамда фуқароларнинг ўзаро муносабатлари, тарғибот ишлари ҳақида ҳам мутахассислар томонидан тушунчалар берилди.

Матбуот анжуманида журналистлар томонидан берилган саволларга мутасаддилар томонидан жавоблар берилди.