СПОРТ

“Сурхон”дан ғалаба

Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган “Сурхон” футбол клуби жорий йилги мавсумга тайёргарлик доирасида Навоийнинг “Қизилқум” клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Назорат учрашувида воҳадошларимиз 6-0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Голларга Шерзод Каримов, Сардор Сулайманов, Ҳусниддин Ғофуров, Муҳаммадали Номозов, Раҳматулло Бердимуродов, Азиз Ибрагимовлар муаллифлик қилишди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилги мавсумга алоҳида тайёргарлик кўраётган “Сурхон” клуби қўшимча назорат учрашувларини ўтказишни ҳам режалаштирган.