ЖАМИЯТ

Аброр Мухтор Али: “Сафар Каттабоев деган кимса ҳақида”

Телеграм каналларида, бошқа ижтимоий тармоқларда Сафар Каттабоев деган кимсанинг гаплари қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унинг фикрлари Ўзбекистон Республикасининг виждон эркинлиги қонунларига ва конституцион ҳуқуқларига ҳам қарши ҳисобланади. Бундан ташқари, гаплари мантиқан ҳам бир-бирига зид. 

Ҳозир бундай одамлар кўпайиб кетди, ҳар ким хоҳлаган гапини гапириб келмоқда. Ундайларга ҳеч ким индамагани сайин ўзини янада кўпроқ намоён қилишга ҳаракат қилмоқда.

Сафар Каттабоев “биз диний эмас, дунёвий давлатмиз”, дейди. Буни ҳеч ким инкор қилмайди. Аммо дунёвий давлат дегани, динга қарши дегани эмас-ку! Дунёвий давлатмиз, лекин динларга, шу билан бирга Ислом динининг амалларига, рукнларига, асосларига ҳеч ким қарши эмас. Ўзбекистонда қонун жиҳатидан конституцион жиҳатдан ва қонун жиҳатдан ҳам ҳеч ким қарши эмас.

Наҳотки ўнлаб йиллар прокуратурада ишлаган одамнинг шунга ақли етмаса?! “Биз диний давлат эмасмиз”, деган қуруқ баҳона билан мусулмонларни Ўзбекистонда яшашларига қарши гапиришга, Сафар Каттабоевнинг мутлақо ҳаққи йўқ.

“Ҳижобингизни Арабистонга бориб киясиз!”  

Сафар Каттабоев! Ўзбекистон сизнинг катта холангиздан қолган жой эмас. Ўзбекистон 33 – 34 миллион аҳолининг она юрти ҳисобланади. Бу ерда ҳижоб ўраб юриш аёлларнинг ўз ихтиёрида. Ҳижобсиз аёллар каби ҳижобда юрганлар ҳам ўз ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Бу борада ҳукумат позициясини ҳижоб кийганга қарши қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиб, бу билан давлат структурасининг орқасига беркинишга уринмагин! Сен қорнинг катта бўлганлиги учун кўриниб қоласан. Давлатнинг номидан гапиришга сени мутлақо ҳаққинг йўқ.

“Тошкентда қопга ўхшаб фақат кўзи кўринадиган ҳижоб кийганлар кўпайибди”  

Бу уларнинг ҳуқуқи, тавсия маъносида бир нарса айтишим мумкин: кимнинг қандай кийим кийиб юришини белгилаш сенга ўхшаганларнинг иши эмас! Ҳаддингни бил!

“Уларни маъмурий жавобгарликка тортиш керак”. 

Маъмурий жавобгарликка тортиш учун мусулмон ёки Ўзбекистон фуқароси маъмурий бир ҳуқуқбузарлик қилган бўлиши керак. Рўмол ўраш, дўппи кийиб юриш, атлас кўйлак кийиш кабилар Ўзбекистонда маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди. Ўзингни ҳуқуқшунос деяпсан. Ҳуқуқшуносликни ҳам икки пиёла ароққа сотганга ўхшайсан.

“Умуман олганда, Қуръондаги айрим сураларни тақиқланиши керак”

Ҳаддингдан ошибсан. Сен эмас, сендан катталар ҳам, сендан кўра шайтонлиги баландроқ бўлганлар ҳам бу ишни уддалай олмаган. Уддалай олмайсанлар ҳам, бунга кучларинг етмайди. Қуръон Аллоҳнинг каломи. Қуръонни Қиёматга қадар муҳофазасини Аллоҳ таоло ўз зиммасига олган. Сенга ўхшаганларнинг кучи, иншааллоҳ Қуръонни ўзгартиришга етмайди.

“Масалан, жиҳодга чақирувчи, кўпхотинликни тарғиб қилувчи, қўшиқ ва мусиқа эшитиш, жонли нарсаларнинг суратини чизишни тақиқловчи оятларни Қуръондан чиқариш керак!”

Қуръони каримнинг бирор жойида мусиқа эшитиш жоиз эмас, дейилмаган! Қуръони каримнинг бирон жойида расмлар чизиш жоиз эмас деган жойи йўқ! Сен Қуръонни ўқимагансан, билмайсан. Қорнинг тўла нажосат, ўшанинг ҳиди бурнингдан, оғзингдан чиқаяпти. Сени сенсирайман, чунки сен ҳалиги эшак ўғрисидан паст иш қилиб юрганлар ҳақида гапиргандим, сен ана шулардан ҳам паст одамсан! Агар айтган гапларинг учун чиқиб узр сўрасанг, мен ҳам шахсий қўполлигим учун узр сўраб қўяман.

Энди жиҳод ва кўпхотинлик ҳақида

Жиҳодни ва кўпхотинлиликни тўғри талқин қилинса, уни ўзгартиришдан кўра, сенинг миянгни ўзгартириш осонроқ бўлади. Чунки сенинг миянгга исломофобия деган нарса ўрнашиб қолган ва шунинг учун Исломни, Қуръонни хатога чиқаришга уриняпсан. Овора бўласан!

Иншааллоҳ, депутат ва сенаторлар буни муҳокама қиладилар ва уларнинг дунёқараши сеникидан анча кенг. Товуқмиянг билан уларга ақл ўргатишга ҳаракат қилма!

Ҳижобни арабларнинг миллий либоси дебсан. Сен ва мен тақиб турган галстук ҳам миллий кийим эмас. Европадан кириб келган ва ўзлаштирилган.

Ақлинг етмайдиган ишларга аралашма, Сафар Каттабоев! 

Бу каминанинг шахсий мурожаати!

Аброр Мухтор Алий

Azon.uz