ИЛМ-ФАН ЎЗБЕКИСТОН

Термизда Кушон подшолигининг ноёб омборхонаси топилди

Кеча Термиз Археология музейи ходимлари Термиз туманидаги «Зўрмола» ёдгорлиги яқинида жойлашган дала экин майдонидан Кушон подшолиги даврига оид озиқ-овқат сақланадиган омборхона топишган. Дастлаб ушбу тарихий объект ҳақида музей раҳбариятига маҳаллий фермер ишчиси хабар берган, сўнгра Термиз археология музейи раҳбаряти томонидан вилоят маданий мерос бошқармасига хабардор қилинган.

6х6 метр ўлчамга эга ушбу ҳудудда олиб борилган қазишма ишлар жараёнида 22 дона дон маҳсулотлари сақланадиган хумлар топилди. Қазишма объекти ҳудудидаги омборхона ўлчами янада катталиги тахмин қилинмоқда. Термиз археология музейи ходимлари томонидан мазкур ҳудудда археологик қазишма ишларини кенг қамровда олиб бориш режалаштирилган.