
Андижон вилоятида сел оқибатида одам вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.
Маълум қилинишича, ҳақиқатдан ҳам вилоятдаги Шахрихонсойдан вояга етмаган қизнинг жасади топилган. Ҳозирда вилоят ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қирғизистоннинг Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида кеча, 14 июль куни кучли сел келиши кузатилиб, Толойкон қишлоғи ва “Бўрибой-ота” дам олиш масканида бозор ва йўллар сувга тўлганди. Воқеа жойига 46 нафар қутқарувчи етиб борган ва жойларда қолиб кетган 420 киши эвакуация қилинган
Аввалроқ кучли сел туфайли Андижон вилоятининг Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари ўртасидаги Ёрқишлоқ қишлоғида кўприк қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди.