ЖАМИЯТ

Солиқ имтиёзлари тадбиркорлик ривожига хизмат қилмоқда

Вилоятимизнинг Денов тумани кичик ва ўрта бизнес яхши ривожланган ҳамда воҳамиз иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда етакчи ўринга эга ҳудуд саналади. Айни пайтда туманда беш мингдан ортиқ тадбиркорлар фаолият юритмоқда.

Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нармановнинг тумандаги кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан навбатдаги учрашувида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятларини кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида берилаётган солиқ имтиёзлари тўғрисида сўз юритилди.

Қайд этилдики, жорий йилнинг январ-май ойларида деновлик тадбиркорлар 33 млрд 622 млн сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Хусусан 36 нафар тадбиркорлик субъектига 9 млрд 742 млн сўм қўшилган қиймат солиғидан ҳосил бўлган салбий фарқ суммаси қайтарилди.

Очиқ мулоқотда тадбиркорларнинг солиқ ҳисоботларини топшириш, ортиқча солиқ тўловларини қайтариш, нотурар жойларга солиқ ҳисоблаш каби масалалардаги мурожаатлари тингланиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, иштирокчиларга солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўғри бажариш, ишчи-ходимлар сонини яширмаслик, онлайн назорат-касса техникаларидан фойдаланиш, барқарорлик рейтингидаги даражасини ошириш юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan