ЖАМИЯТ

Тошкентда Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг илк маротаба уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади

Тошкентда Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг илк маротаба уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади_image

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг илк маротаба уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Президент матбуот котиби давлат раҳбарининг бу ҳафта иш режасидан қандай тадбирлар ўрин олгани тўғрисида маълумот берди. Улар қуйидагилар:

— Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг илк маротаба уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. 

Музокаралар кун тартибидан минтақалараро ҳамкорлик, инвестиция, инновация ва транспорт-коммунукация соҳаларидаги алоқаларни  янада ривожлантириш масалалари ўрин олган. 

Президент унда иштирок этиш учун мамлакатимизга келадиган Туркия ташқи ишлар вазири Мехмет Човушоглу ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамовни қабул қилиши режалаштирилмоқда.

— Давлат раҳбари 28 июлдан бери мамлакатда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар масалалари бўйича комиссари Қайрат Абдураҳмановни қабул қилади.

— Бундан ташқари, ҳафта давомида мамлакатимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга қаратилган йиғилиш ва муҳокамалар ўтказилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan