Oy: Iyul 2025

АҚШ Федерал захира тизими фоиз ставкасини 4,25–4,5 фоиз даражасида сақлаб қолди

29–30 июл кунлари бўлиб ўтган йиғилишда Федерал захира тизими асосий фоиз ставкасини 4,25–4,5 фоиз даражасида сақлаб қолди. Бу қарор охирги бешинчи марта такрорланмоқда ва у иқтисодий ўсишга қарамай, сиёсий босимлар қаршисида ФЗТ мустақиллигини сақлаётганини кўрсатади. ФЗТ баёнотида таъкидланишича, ставкада ўзгариш…

Омонатчилар нима учун давлат банкларини танлаяпти?

Ўзбекистон банкларининг кредит портфели шу йил июл ҳолатига кўра, 575 трлн сўмдан ошди, депозитлар эса бир ойда 10 трлн сўмга кўпайди. Янги тартиб асосида корпоратив омонатларнинг кафолатланиши ва фоиз ставкаларнинг бирхиллаштирилиши натижасида депозитлар оқими тобора давлат банклари томонга оғмоқда. Марказий…

FBI раҳбари махфий ҳужжатлар орасида Трамп ва Россия алоқаларига оид далилларни топди

Бу ҳужжатлар 2016 йилги АҚШ сайловлари даврида Доналд Трамп ва Россия ўртасидаги эҳтимолий алоқаларга оидлиги айтилмоқда. Fox News телеканалининг хабар беришича, FBI раҳбари Кэш Пател махсус хоналардан бирига яширин қўйилган ва ёқиб юбориш учун тайёрланган sоплар орасида минглаб махфий ҳужжатларни топган….

Авторақам «бизнеси»: давлат ярим йилда 378,7 млрд сўм даромад қилди

Сўнгги олти ойда «чиройли» рақамлар ортидан давлат хазинасига қарийб 400 миллиард сўм тушди. Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси орқали ярим йил ичида 80 мингдан ортиқ «чиройли» рақамлар онлайн аукцион орқали сотилди. Жами тушум 378,7 миллиард сўмни ташкил этди. Харидорларнинг 96 фоизи…

Европа Шенген ҳудудига кириш қоидаларини ўзгартиради

12 октябрдан бошлаб Европа Иттифоқи Шенген ҳудудига кириш учун янги рақамли тизимни жорий қилади. Европа Иттифоқи 2025 йил 12 октябрдан бошлаб янги Кириш ва Чиқиш тизимини (Entry/Exit System, EES) босқичма-босқич жорий этишни бошлайди. Бу тизим анъанавий паспортга муҳр босиш ўрнига биометрик…

Ноқонуний қурилмаларни бузиш билан боғлиқ низолар

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан қурилган қурилишлар масаласи долзарб муаммолардан бири бўлиб, ушбу…

Ўзбекистонда «яшил белги» экологик маркировкаси тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда маҳсулот ва хизматларни экологик жиҳатдан баҳолаш ва уларга «яшил белги» бериш бўйича ягона ихтиёрий тартиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабарига таянган ҳолда маълум қилинди. Низом 2025 йил 25 июлда 3652-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Низомда белгиланишича, экологик маркировкалаш…

Жанубий Кореяда аҳолини рўйхатга олиш бўйича анкета саволлари ўзбек тилида ҳам тақдим этилади

Жанубий Кореяда ҳар беш йилда бир марта ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш 2025 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида амалга оширилади. «The Korea Times» нашрининг ёзишича, сўров бутун Жанубий Корея бўйлаб 5 миллион хонадон, жумладан, мамлакат аҳолисининг 5 фоиздан ортиғини ташкил этувчи чет эл фуқароларини…

Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда Уругвайга қарши баҳс олиб боради

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида кучли жамоаларга қарши ўйнайди. Championat.asia сайти маълумотига кўра, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида Уругвай терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. 1930 ва 1950 йилги Жаҳон чемпиони ҳисобланган Уругвайга қарши баҳслардан…

Гепатит ҳар 30 сонияда бир кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти гепатитни бартараф этиш ва асоратларини камайтиришга доир баёнот билан чиқди. “Ҳар 30 сонияда сайёрамиз бўйича бир бемор оғир жигар хасталиги ёки вирусли гепатит туфайли келиб чиқадиган саратондан вафот этади. Шунга қарамай, бизда бу эпидемияни тўхтатиш учун…