ЖАМИЯТ

Сурхондарёда ёнғин содир бўлганлиги юзасидан муносабат билдирилди

2020 йил 5 февраль куни соат 02:50 ларда Бойсун тумани, А.Термизий кўчасида жойлашган 1857 м2 ер майдонидаги маиший буюмлар бозорида ёнғин содир бўлган.

Оқибатда, савдо комплексидаги 51 та савдо расталари ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарига жиддий зарар етган.

Тан жароҳати олган фуқаролар мавжуд эмас.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Хаёт Шамсутдинов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи