ҚИЗИҚАРЛИ

5 февралга доир қизиқарли маълумотлар

Хавфсиз интернет куни

Картинки по запросу "5 февраля день безопасного интернета""

Бу байрам  феврал ойининг иккинчи сешанба куни нишонланадиган байрам.

Ушбу байрамни ўтказиш ғояси Европа Комиссияси томонидан қабул қилинган (2004 йил январ), бу Европанинг нотижорат ташкилотлари European SchoolNet ва Insafe. томонидан қўллаб-қувватланди.

 

Aбитурентларни тест усулида танлаб олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

1993 йил 5 февраль– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртлари учун абитурентларни тест усулида танлаб олиш тўғрисида” қарор қабул қилинди. 

 

ЎзТАГ Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га айлантирилди.

Картинки по запросу "фото телевидение"" 1992 йил 5 февралда  ЎзТАГ  Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га айлантирилди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, давлат ва мустақил агентликлар фаолият кўрсата бошлади. Ўзбекистонда қуйидаги агентликлар фаолият кўрсатади: Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, “Жаҳон” ахборот агентлиги, “Туркистон-пресс”,Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

 

Саппорода (Япония) қорли фестивал
Картинки по запросу "праздник в саппоро""

5 февралда Саппорода  (Япония) қорли фестивал ўтказилади.

Ҳар йили нишонланадиган қорли фестивалнинг асоси 1950 йилга бориб тақалади. Ўша йили қиш фаслида ўрта ва юқори мактаб ўқувчилари Саппородаги марказий паркда қордан 6 та фигура ясаганлар. Қорли фигура кўргазмасидан ташқари,  Саппородаги 50 минг киши учун янгилик бўлган паркда қор жанги ва карнавал  ўтказдилар. Қордан ясалган улкан уй! Шу кундан буён Саппоро бу фестивални кўкларга кўтаради, шаҳардаги қиш мавсуми учун ташриф қоғози,   қисқа вақт ичида бутун Япония учун бу фестивал машҳур маросимлардан бирига айланди.