ҚИЗИҚАРЛИ МАДАНИЯТ ТУРИЗМ ЎЗБЕКИСТОН

Сайроб чинори – умрбоқий дарахт: савдо дўкони, мактаб, чойхона…

«Чинор бобо»  1000 ёшда. Воҳанинг Бойсун тумани Сайроб қишлоғидаги ана шундай икки туп кўҳна чинор танасидаги каттакон ковакдан илгари аскарлар қароргоҳи, 1920 йилда қишлоқ кенгаши идораси, 1932-1934 йилларда кутубхона, 1936 йилда қишлоқ савдо дўкони, мактаб, чойхона, сартарошхона сифатида фойдаланилган. Ҳозир эса унинг ичида мўъжазгина музей ташкил этилган.  Чинор табиий ёдгорлик сифатида муҳофазага олинган. Яна бир эътиборли жиҳати, мазкур чинорлар остида асрлар давомида жилоланиб оқиб турган булоқ ва ундаги қоратусли балиқларни бошқа жойда учратмайсиз. Булоқ суви оқиб чиқадиган туйнуклар бўлса-да, юзлаб балиқларнинг бирортаси бу ерни тарк этмаган. Бойсунликлар ушбу азим чинорлар остида улуғ шоир ва давлат арбоби Бобур тин олиб ўтганини фахрланиб гапиришади. Чинор ёши 950 йилга яқин, баландлиги 26 м., шох-шаббалари диаметри 21 м.,  танасининг баландлиги бўйича параметри 9,7 м., танасининг илдизи бўйича параметри 16,5 м., ковагининг ер сатҳи 3,5 м., ковагининг баландлиги бўйича параметри 7 м., ковагининг оғзи учбурчак шаклда, ковагининг баландлиги 12,5 м., умумий баландлиги 1,85 м.ни ташкил қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan