ЎЗБЕКИСТОН

Юридик йўналиши ОТМларининг талабалари иш фаолият олиб боришларига рухсат берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан битирувчи курсдаги юридик олий таълим муассасалари талабаларига жорий йилнинг 1 сентябридан ўқишдан бўш вақтда адвокатнинг ёрдамчиси сифатида ишлашга рухсат берилади.

Бундан кутилаётган мақсад – адвокатура соҳасига ёш кадрларни фаол жалб қилиш ва уларнинг билим ва кўникмаларини бойитишдир.

Ушбу ўзгаришлар адвокатура соҳадида олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида амалга оширилиб ёшлар ўртасида ушбу шарафли касб эгалари бўлишга туртки беради.

Ҳозирда адвокат ёрдамчиси сифатида иш фаолиятини олиб бориш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб тегишли тартибда парламентга киритилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan