ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Кредит маблағларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Қизириқ туманида фаолият олиб борувчи МЧЖнинг собиқ раҳбари Г.Қ., жамият собиқ ҳисобчиси Р.Ҳ. ва бошқалар АТБ ”Ўзсаноатқурилишбанк” Сурхондарё минтақавий филиалидан “Газобетон ишлаб чиқариш асбоб ускуналари сотиб олиш” мақсадида 5 йил муддатга 12 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 400 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилишига эришиб, газобетон ишлаб чиқариш асбоб ускуналарини қисман сотиб олиб, кредитнинг қолган қисмини мақсадсиз ишлатиб, уни фоизларини тўламасдан, банкдан олган кредит маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжига ишлатиб юбориб, ўзининг ихтиёрида бўлган, ўзганинг 363.377 АҚШ долларлик жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилишган.

Бундан ташкари, АТБ ”Ўзсаноатқурилишбанк” Сурхондарё филиали мансабдор шахслари мансаб ваколатини суистеъмол қилишиб, МЧЖнинг собиқ раҳбари Г.Қ., жамият собиқ ҳисобчиси Р.Ҳ.лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ шахс бўлишиб, ажратилган 400.000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларининг таъминоти учун гаров сифатида қўйилган Қизириқ тумани, ”Работак” маҳалласида жойлашган МЧЖга тегишли бўлган тўй ва байрам тадбирларини ўтказиш жойи биноларини кредитни тўламаслик мақсадида паст ликвидли, хақиқий баҳоси 1.832.670.173 сўмлик нотурар кўчмас мулк биносининг қийматини сунъий равишда оширган ҳолда қиммат нархда 2.496.000.000 сўмга гаров таъминоти сифатида қўйиб, олинган 400 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини қайтармасдан, ”муаммоли кредит”га айлантириб, банк манфаатларига кредитнинг асосий қарзи ва фоизлари билан жами 4.548.040.000 сўм миқдорида зарар етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖнинг собиқ раҳбари Г.Қ ва жамият собиқ ҳисобчиси Р.Ҳ.ларнинг ҳаракатида Жиноят кодексининг 167-моддаси З-кисми “а” банди ва АТБ ”Ўзсаноаткурилишбанк” Сурхондарё филиали мансабдор шахсларининг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-кисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan