СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

Тўра Боболов Новосибирск вилояти губернатори Aндрей Tравников билан учрашди

Сурхондарё вилояти ҳокими Tўра Боболов бошчилигидаги делегациянинг Новосибирск вилоятидаги амалий ташрифи бугун вилоят губернатори Aндрей Tравников билан ишчи учрашув ўтказишдан бошланди.

Новосибирск вилояти губернаторлиги биносида ўтказилган учрашувда вилоятимиз ҳокими Tўра Боболов минтақаларимиз ишбилармонларио ўртасида фаол шериклик ўрнатиш учун янада қулай шароит яратиш, ўзаро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни жадал ривожлантириш юзасидан таклифларини баён этди.

Губернатор Aндрей Tравников Сурхондарё вилояти ҳокими Tўра Боболовга минтақаларимиз ўртасида 2018 йил октябр ойида тузилган ҳамкорлик шартномасини амалга оширишдаги қатъиятлилиги учун миннатдорчилик билдирар экан, Новосибирск томони ушбу шартнома доирасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш учун барча имкониятларни ишга солишини таъкидлади.

Mалумот учун: 2019 йилда Новосибирск вилоятининг Ўзбекистон Республикаси билан товар айирбошлаш ҳажми 88,9 миллион, экспорт 60,7 миллион, импорт 28,2 миллион AҚШ долларини ташкил қилди.

Новосибирск вилоятидан мамлакатимизга нефт, органик кимёвий бирикмалар, пластмасса, ёғоч, қоғоз ва картон, қора металл прокатлари, рангли метал ва фармацевтика маҳсулотлари маҳсулотлари, электр генераторлари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, оптик ускуналар ва аппаратлар ва двигателлар келтирилади.

Ўзбекистондан Новосибирск вилоятига пластмасса, трикотаж ва кийим-кечаклар, гиламлар, тўқимачилик, пахта, кимёвий толалар, момиқ пахталар, мева вс сабзавотлар, ёнғоқ, зиравор ва консерва маҳсулотлари экспорт қилинади.

Сурхондарё вилояти делегациянинг Новосибирск вилоятидаги ташрифи давом этмоқда.