ЎЗБЕКИСТОН

Навоийлик депутат Дилнавоз Носирова 34 ёшида оғир ҳасталикдан вафот этди

Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши депути, Зарафшон шаҳар маънавият ва марифат бўлими мудири Дилнавоз Носирова 34 ёшида вафот этди. Миллий тикланиш демократик партияси марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Жорий йилнинг 13 февраль куни Дилнавоз Носирова соғлиғидаги муаммолар туфайли маълум муддат ижтимоий тармоқларга кира олмаслигини ёзган.

“Сизларда ҳам шундайми? Кеч тушиши билан ухлолмайман, ўзимни ташвишларим қолиб, дунё ва бизда бӯлаётган ишлар ҳақида ўйлайвераман, ўйлайвераман…

Доридан вафот этган болажонлар, 12 ёшли қизалоқ… Айбдорларга қанақа чора кўришди экан? Туркиядаги қардошлар, Суриядаги бегуноҳлар тақдири, урушлар, виждонсиз раҳбарлар, энди эса бедарак йўқолаётган қизлар, газ, энергетика машмашаси, тўкилиб бораётган уйлар, етмаганидек ӯзимиздаги тиббиётнинг аҳволи…
Бунақада мия бир нима бўлиб кетиши ҳеч гапмас. Қанийди ўйлаган билан бир нима ӯзгарса, аммо барибир бефарқ бўлолмайман.

Соғлигимга жуда таъсир қилаётгани учун яқинларимдан ҳам врачимдан ҳам гап эшитаман. Маълум муддат ижтимоий тармоқларга кирмасаммикан ҳайронман”, — деб ёзган у.

Маълумот ўрнида, Дилнавоз Носирова — 1989 йил Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган. Мутахассислиги адабиётшунос ва педагог.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan